Қашқадарёда газ портлади. Икки нафар гўдак қурбон бўлди…
Фожиа Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги А. Пармонов (1947 йили туғилган) лар хонадонида содир бўлди. Хонадондаги газ плитаси техника хавфсизлиги талабларига жавоб бера олмас даражага етиши газ портлашига сабаб бўлди. Оқибатда 2013 йили туғилган Беллура Абдуҳошимова, 2016 йили туғилган Фарзона Ҳомидовалар касалхонада вафот этди. Хонадон келини (1991 йили туғилган) Бахтигул Жамолова 40 фоиз куйиш жароҳатини […]