ИЧКИЛИК КАСОФАТ. ГЎЗАЛ НОМ БЕРИЛГАН ИЧКИЛИК КАСОФАТ ЭМАСМИ?..
Инсон ер юзида пайдо бўлибдики, ташвишлардан, муаммолардан қисқа фурсатгагина бўлсин ортга чекиниш, вақтинча қайғуларни унутиш пайида бўлган. Асрлар оша бу муаммони кайф берувчи ичимликлар, чекимликлар ҳал эта бошлади. Одамлар қайғуга ботганда ҳам, хурсандчилик кунлари, байрамларда ҳам худди шу ичкиликка суянишган. Кейинчалик ичкилик меҳмондўстлик асосига, бора-бора ростакам касалликка айланди. Бу ўлатдан ҳам хавфлироқ хасталик […]