Шимолий Ирландияда яшовчи 84 ёшли қариянинг мияси ўрнини ҳаво эгаллаб олган экан…
Қариянинг исми-шарифи эълон қилинмаган. Айтишларича, у бир неча ой бурун бош миясининг бир қисмида кучли оғриқ туйган ва ўзини ҳолсиз, ёмон ҳис эта бошлаган. Шу сабабли касалхонага борган. Врачлар қариянинг бошини томография қилишди-ю, даҳшатдан қотиб қолишди. Бош миянинг ярми йўқ, ўрнида ҳавога тўла бўшлиқ зоҳир эди. Бўшлиқдан сал нарида эса саратон шиши кўзга ташланди. […]