ЎЗБЕКИСТОНДА ВАЗНИ 45 КИЛОГА ТЕНГ ОШҚОВОҚ ЕТИШТИРИЛДИ…
Бу ишни Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги фермер Алиназар Имомназаров амалга оширди. Унинг айтишича, 8 гектар ерни боғ қилган ва фермерлик билан анчадан бери шуғулланаркан. Фермерлик эса Алиназар акага отасидан мерос қолган. — Бу даражадаги оғир вазнга эга ошқовоқ етиштиришни, — дейди фермер. — Менга отам ўргатган. Каттакон, оғир вазнли ошқовоқлар жуда мазали бўлади. […]