Божхоначилар сомон ўрамлари остига яширилган 2,7 миллиард сўмлик дори-дармонларни фош этишди
Сифати кафолатланмаган дори воситалари ва товар моддий бойликларни юртимизга яширинча олиб кирилиши ва уларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда “Янгиқўрғон” туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида йирик қонунбузарлик ҳолатини фош […]