Тошкентда 18 ёшли йигит бировнинг машинасида она-болани уриб кетди. Она 2 яшар қизчаси билан бирга воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди
2020 йил 4 сентябрь куни тахминан соат 11:00 да Шайхонтоҳур тумани Шофайз кўчасида бошқа шахсга тегишли бўлган «Lacetti» русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 18 ёшли Бекзод Ю. икки нафар пиёдани уриб юборган. Сўнг у бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўлига ўтиб, 51 ёшли Маъруфжон К. бошқарувидаги «Spark» русумли автомобилга бориб урилган. ЙТҲ натижасида пиёдалар – […]