Сариосиё туманида 3 млн. сўмга «марихуана» сотмоқчи бўлган йигит ушланди
Сариосиё туманида яшовчи Илҳом (исми ўзгартирилган) охирги пайтда анча ўзгариб қолди. Тўсатдан сирли учрашувларга чиқадиган, яна ҳаммадан ҳадиксирайдиган одат чиқарди. Чунки у қонунга хилоф бўлса-да гиёҳвандлик моддаси олди-сотдиси билан шуғуллана бошлаганди. Яқинда Илҳом қўлидаги мол учун янги харидор топади. У «марихуана» моддасини 10 дона гурурт қутига яхшилаб жойлади ва харидор билан келишилган жойга, яъни бозорга йўл […]