Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати +27° гача кўтарилади
18 октябрь куни фақат жанубий ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати +7…+12° атрофида бўлади.
18 октябрь куни фақат жанубий ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати +7…+12° атрофида бўлади.
Қашқадарёда эчкиэмарларни тутиб, сўйиб егани учун 61 ёшли эркак жазоланди. Маълумотларга кўра, 3 марта инфаркт билан оғриган кекса фуқаро танишларидан эчкиэмар (эчкиэмарлар қизил китобга киритилган) гўшти ва териси касалликка даво эканини эшитиб, ёввойи эчкиэмарларни овлашга тушган. У эчкиэмар овлаш учун даштга бориб, гала бўлиб ётган 14 бош ҳайвоннинг бошига уриб, уларни карахт қилиб уйига олиб […]
Ўзбекистонлик тадбиркор Салим Абдувалиев (Салимбойвачча) Италияда спортни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Constantinus magnus 2023” нуфузли халқаро мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. Унда айтилишича, тақдирлаш маросими жорий йилнинг 14 октябрь куни Италиянинг Спелло муниципал саройида бўлиб ўтган. Ушбу саройда 333 йилга оид тарихий аҳамиятга эга бўлган эпиграфик ҳужжат бўлган “Константин […]
Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Муборак туманида йўловчи автобусдаги газ баллон портлаб кетгани натижасида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича, кеча, 15 октябрь куни соат 16:50 ларда Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” ички йўлида Isuzu русумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида ёрилиши содир бўлган. Оқибатда 4 […]
Маълумотларга кўра (https://t.me/xalqtaliminfo/4459), мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.
6,3 магнитудали учинчи кучли зилзила Афғонистоннинг Ҳирот провинциясида содир бўлди. Ўнлаб қурбонлар бор, деб хабар бермоқда Euronews. Афғонистон шимоли-ғарбидаги Ҳирот провинциясида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди. Кейин иккита паст магнитудали зилзила содир бўлди. Миллий фавқулодда вазиятлар расмийлари зилзила ўчоғи яқинида етказилган зарар кўламини баҳолашда давом […]
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.
Франция ташқи ишлар вазири Катрин Колонна айни дамда исроиллик ҳамкасби Эли Коэн билан бирга Ашкелон шаҳрида экани хабар қилинди. Times of Israel нашрининг ёзишича, бу ташриф Франциянинг Исроилга бирдамлигини ифодалайди.
Тақвимларимиз саҳифаларини октябрь ойига варақласак ҳам, Туркиянинг Ўрта Ер денгизи ва Эгей денгизи (Турк Ривиераси ва Турк Эгей) соҳилларида дам олувчилар ҳали ҳам иссиқ қуёш нуридан баҳраманд бўлиб, мовий сувларда чўмилиб, мазали турк ошхонасидан тановул қилиб келишмоқда. Йилнинг 300 куни қуёшли бўлган Турк Ривиераси ва мўътадил иқлими денгизни иситишда давом этаётган Турк Эгей, нафақат гўзал […]
«Реал Мадрид» Карим Бензема билан хайрлашув ўйинини ташкил қилиши мумкин. Бензема шу ёзда «Реал»ни тарк этиб, «Ал-Иттиҳод»га ўтди. Франциялик ҳужумчи 14 йилини Мадрид клубида ўтказди. Marca нашри хабарига кўра, «Реал Мадрид» Бенземани ҳурмат қилиши юзасидан «Сантьяго Бернабеу»да «Ал-Иттиҳод»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, форвард «Реал»даги собиқ ҳамкорлари ва клуб раҳбарияти билан илиқ муносабатда […]
Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш 1,5 йил ичида 5 баробарга ошиб, 50 миллиард долларни ташкил этди, деди Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко. «Охирги бир ярим йил ичида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми мисли кўрилмаган воқеа бўлиб, беш баравар ўсди. Илгари бу 10 миллиардга яқин эди, ҳозир эса 50 миллиард долларга етди», деди Матвиенко шанба куни […]
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабарига кўра , 15 октябрь куни Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга учиб кетишган. Институт билан талабаларнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилган.
Ҳиндистон шарқидаги Биҳар штатида “Шимоли-шарқий экспрес” поездидаги вагонлар рельсдан чиқиб кетиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, дея хабар беради темир йўл ва давлат расмийлари. Ҳалокат чоршанба оқшомида юз берган. Полиция маълумотларига кўра, поезднинг 23 та вагонидан 12 таси рельсдан чиқиб кетган, улардан учтаси ағдарилиб, қўшни йўлни тўсиб қўйган. “Тўрт киши ҳалок бўлди. Жароҳатланган йўловчилар сони […]