АҚШ долларининг расмий курси кўтарилгани маълум қилинди
Марказий банк 30 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар 12 228,05 сўм (+17,97) Рубль 131,08 сўм (+0,60) Евро 12 918,93 сўм (+42,18)
Марказий банк 30 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар 12 228,05 сўм (+17,97) Рубль 131,08 сўм (+0,60) Евро 12 918,93 сўм (+42,18)
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди. Бунгача у мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили эди. Бахтиёр Ибрагимов 57 ёшда. Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозир – Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган. У 1992 йилдан бери ТИВ тизимида ишлаб келмоқда. Вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида турли лавозимларда […]
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида яшовчи аёл ўз опаси билан пул масаласидаги зиддият сабабли жиянини сўйиб ташлади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, термизлик М.Х. (исмлари ўзгартирилган) ва унинг турмуш ўртоғи янги уй-жой қуриш мақсадида узоқ йиллар хорижда ишлаган. Тўплаган пулларини эса фарзандларига кўз-қулоқ бўлиб турган опаси С.Х.га ойма-ой жўнатиб турган. М.Х. […]
“Ижтимоий фикр” фонди ўтказган сўровнома шундай хулоса қилди. Сўровнома шуни кўрсатдики, россияликларнинг 80 фоизи Путин ўз лавозимида яхши ишлаяпти, деб ҳисоблайди, 9 фоизи эса президент фаолиятини маъқулламайди.
«Ал-Дуҳаил» мураббийи Кристоф Галтье Роналду ҳақида гапирди. «Криштиану Роналду билан тўқнаш келганингизда, сиз кўп нарса қила олмайсиз. У иккита чиройли гол урди. Уни таърифлашга сўзим йўқ. Унинг 38 ёшида қилган ишлари ғайриоддий. Криш ҳали ҳам дунёнинг энг яхши футболчиси», – деди мураббий. Эслатиб ўтамиз, Роналду ОЧЛ 3-турида «Ал-Дуҳаил» дарвозасига иккита гол урди ва бир голга узатмани амалга […]
“Twitter” ребрендинги натижасида яратилган “X” ижтимоий тармоғида янги функция ишга туширилди. Энди унда аудио ва видеоқўнғироқлардан фойдаланиш мумкин, деб хабар берди Kazinform. “X” тармоғи Бош директори Линда Яккарино бу ўзгариш ҳақида август ойида маълум қилган эди. Кўриниб турибдики, “X” Илон Маск раҳбарлигида битта иловада янада кўпроқ функцияларни тақдим қилмоқчи. Айримлар учун аудио ва видеоқўнғироқлар […]
Panorama Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича UZP-361 рейсини амалга ошираётган самолёт парвоздан икки соат ўтиб Тошкент аэропортига қайтиб келди. Маҳаллий вақт билан соат 13:37 да бортида 377 йўловчиси бўлган самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Техник сабабларга кўра учиш аэропортига қайтиш ҳақидаги қарор экипаж томонидан қабул қилинган.
Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар Бошқармаси Туркия Республикасининг 100 йиллигини бутун мамлакат бўйлаб, айниқса Истанбул, Анқара ва Измир шаҳарларида махсус тадбирлар ташкиллаштирган ҳолда нишонламоқда. Туркия Республикаси ташкил топганидан то 100 ёшига қадар давом этган асрий тарих 100 йиллик байрамга муносиб катта тантаналар билан бирлик ва ҳамжиҳатликда ўтказилмоқда. Туркия Республикасининг 100 йиллик ютуқлари турли жойларда ташкил […]
Жорий йил 1 ноябрдан бошлаб қонунчиликка киритилган ўзгартишларга кўра, амалдаги айрим тартиблар ўзгаради. Психологик ёрдам олиш осонлашади Туман (шаҳар)ларда «Инсон» ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилади. Давлат органларининг кадрларга оид ҳужжатлари hrm.argos.uz платформасида сақланади Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумот […]
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров уй қамоғига олинди. Бу ҳақда 24.кг хабар берди. Ички ишлар вазирлиги терговчиси Улан Жапаровга нисбатан 26 ноябрга қадар эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраган. Бунгача президентнинг жияни 21-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида сақланаётганди. Садир Жапаровнинг қариндоши Қирғизистон Жиноят кодексининг “Коррупция” моддаси бўйича айбланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов хизмати […]
Ўзбекистонжа мавжуд 10 118 та мактабнинг 6 807 таси ёки 67,3 фоизи кўмир ёқилғисида иситилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходими Дилфуза Собирова таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотларида келтириб ўтмоқда. Шунингдек, жами мактабларнинг 3 284 таси (32,5 фоизи) табиий газда, 23 таси (0,2 фоизи) суюқ ёқилғида ва […]
Бахтиёр Иброҳимов Венада фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (2017–2023) лавозимида ишлаган.
«Ўзгидромет» 28 октябрь, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9…+11 даража, кундузи +24…+26 даража бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7…+12 даража, кундузи +22…+27 […]
Исроил томонидан блокададаги Ғазо секторига охирги 24 соат ичида уюштирган ҳужумлари натижасида қурбон бўлганлар сони 481 кишига кўпайиб, 7028 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Ашраф ал-Қудра маълум қилди. Унга кўра, исроилликларнинг эксклавдаги ҳужумлари қурбонлари орасида 2913 нафар бола, 1709 нафар аёл ва 397 нафар кекса одам бор. Бундан ташқари, Ғазо […]
Бугун, 27 октябр куни «ICTWEEK UZBEKISTAN – 2023» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди. Хизматнинг ишга туширилиши мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган мобил алоқа операторлари ўртасида соғлом, ижобий рақобатни янада кучайтириш билан бирга улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ошишига олиб келади. Унинг қулайлиги шундаки, эндиликда абонентлар мобил […]
Фаластин–Исроил ихтилофини ечиш учун халқаро тинчлик анжумани ташкил этиш зарур. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат парламенти мажлисидаги нутқида гапирган. «Ғазодаги қирғин ва вайронагарчилик ортидаги айбдорлар Исроилга чексиз ёрдам кўрсатаётганлардир. Шу ўринда мен Исроилга ҳам, уни қўллаб-қувватлаётган ва рағбатлантираётганларга ҳам мурожаат қиламан: Ғазода бегуноҳ инсонлар ўлишда давом этар экан, минтақамизга юборилган ҳеч бир кема, […]
Тошкент метрополитени ахборот хизматининг маълум қилишича, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнгги босқичи амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан 3-5 ноябрь кунлари 3 кун муддатга “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг Толариқ (10-бекат), Хонобод (11-бекат), Қурувчилар (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилади. […]
Энди Азизов Абдулла Абдисаламович ушбу агентликка раҳбарлик қилади. Бунга қадар у “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Азизов Абдулла Дипломатия университетини битирган, шундан сўнг Япония ва Данияда ҳам таҳсил олган. 2020-2022 йилларда соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар ҳам бўлган. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида Мирзиёев “Док-1 Макс” билан боғлиқ фожиа […]
Пайшанба куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШга уч кунлик ташриф билан келди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен у билан аллақачон учрашган, дея хабар беради Давлат департаменти сайти. Матбуот баёнотида Ван И АҚШ ва Хитой ўртасида фарқлар бор, лекин айни пайтда умумий манфаатлар борлигини айтди. “Биз нафақат мулоқотни давом эттиришимиз, балки у чуқур […]
Индонезиянинг Лимпакувус шаҳрида баландлиги ўн метр бўлган ойнаванд кўприк қисман синиб тушди. Оқибатида бир киши йиқилиб тушиб, ҳалок бўлди. Фожиа 25 октябрь куни эрталаб содир бўлган. Туман полицияси бошлиғи Эди Суранта Ситепунинг сўзларига кўра, синган плиталар устида тўрт киши бўлган, икки нафар одам кўприк таянчларига илашиб олишга улгуришган, икки нафар аёл эса йиқилиб тушган, бири […]
Ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни кундузи ҳаво 29°гача кўтарилади. Шунингдек, қуруқ ва илиқ об-ҳаво республика бўйича душанба куни ҳам сақланиб туради.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқаролик олиш учун аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди. Қайд этилишича, 26 октябрдан бошлаб «Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида»ги янги қонун кучга кирган. «Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш (фуқароликнинг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисида сўровлар бундан мустасно) Фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар тўхтатилади», — дейилади хабарда.
Чикагода 6 ёшли болакай ва унинг онаси фаластинлик бўлгани учун шафқатсизларча ўлдирилди. АҚШга бошпана излаб борган қочқинлар ижарага олган 71 ёшли эркак – уй эгаси томонидан чавақлаб ташланган. АҚШ президенти Жо Байден Яқин Шарқда можаро кучайиб бораётган бир пайтда мусулмон бўлгани учун бир аёл ва унинг олти ёшли ўғлига нисбатан содир этилган нафрат ҳужумидан ҳайратда […]
Бобур Омонов ядро улоқтириш; Кирилл Паньков пара-сузиш; Нурхон Қурбонова найза улоқтириш. 4-кун натижаларига кўра, Ўзбекистон медаллари сони 62 тага етди: 20 та олтин, 19 та кумуш ва 23 та бронза. Аллақачон 5-кун мусобақалари ҳам бошланди. Спортчиларга бугунги чиқишларида ҳам омад тилаймиз.
Оғзингизни содали эритма билан чайинг (бир стакан сувга 1 чой қошиқ сода). Кўнгил айнишининг яна бир халқона давоси – ялпиз қўшилган чой. Занжабилли чой ҳам кўнгил айнишини бартараф қилишга ёрдам беради. Бошингиз ёки пешонангизнинг орқа қисмига совуқ компресс қўйинг. Дам олишга ҳаракат қилинг ва кўнгил айниш ҳиссиётидан онгингизни тозаланг. Чуқур нафас олиш ва медитация ҳам […]