Новосибирскда кафе томи қулаб тушди. Қурбонлар бор…
Новосибирскдаги кафеларнинг бирида айни мижозлар кўпайган пайт фожиа содир бўлди. Кимлардир туғилган кунми ё шунга ўхшаш тантана ўтказаётган маҳал дафъатан кафе томи қулаб тушди. Маълумотларга кўра, том қулаб тушган майдон 240 квадрат метрга тенг бўлган. 200 кишидан зиёд одам дарҳол хавфсиз жойга кўчирилди. Фожиа оқибатида беш киши вайроналар остида қолиб кетган. Уларнинг бири ҳалок бўлди. Қолганларни касалхонага олиб кетишди. Жабрдийдалардан бирининг аҳволи жуда оғир дейишмоқда.
Мутахассисларнинг айтишига қараганда, кафе томи қалин қорни кўтариб тура олмаслик натижасида қулаган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов жараёнини Россия тергов қўмитасининг марказий маъмурияти назорат қилади.
2018 йил 25 март куни Кемероводаги «Зимняя вишня» савдо марказида кучли ёнғин содир бўлганди. Расмий маълумотларга кўра, ёнғин 64 кишини ҳаётдан олиб кетган. Уларнинг 41 нафари гўдаклар эди.