Украина пойтахти Киев шаҳрида эркаклар бир аёлни русча гапиргани учун шафқатсизларча калтаклади…
Яқинда Киев шаҳар полиция маҳкамасига истироҳат боғларидан бирида юз-кўзи қонга бўялган аёл ўтиргани ҳақида хабар беришди. Полициячилар айтилган манзилга етиб боришди. Ҳақиқатан бир аёл ўриндиқда юзи қонга беланган ҳолда ўтирарди. Суриштиришди. Аёлнинг гапига қараганда, бир неча эркаклар русча гапиргани учун уни шафқатсизларча калтаклабди.
Врачлар аёлнинг бурни сингани, бир нечта тишлари тўкилганини аниқлашди. У касалхонага ётқизилди. Ҳозирда муштумзўрлар қидирилмоқда.
Шу йил январ ойи охирида Украинадаги йўловчи ташишга ихтисослашган автокорхоналардан бирининг раҳбарлари автобус салонидаги телевизор орқали намойиш этилаётган русча сериални ўчириб қўймагани учун ҳайдовчини ишдан ҳайдашганди.