Афғонистон: узоқ кутилган тинчлик келдими?
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ўртасида оташкесим бўйича музокаралар бошлангани сабабли «Толибон» ҳаракати аъзоларини афв этиш ва озод қилиш тўғрисида фармонга имзо чекди, деб хабар беради Tolo News телеканали.
Рейтер манбаларига кўра, гап 1500 нафар маҳбус ҳақида боряпти. Кейинчалик оммага эълон қилинадиган фармонда барча озод қилинган толиблар «жанг майдонига қайтмаслик тўғрисида ёзма кафолат» бериши кераклиги айтилган.
Агентлик аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани бу ҳафта камида 1000 нафар толибон асирларини озод қилиш тўғрисида қарор чиқармоқчи эканлигини хабар қилган эди. «Толибон» 5000 маҳбус қамоқдан озод қилинишини талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва «Толибон» ҳаракати 29 феврал куни Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаш тўғрисида битим имзолаган эди. Бир неча кун ўтгач, Президент Ашраф Ғани «Толибон» ҳаракати аъзолари бўлган 5000 маҳбусни озод қилишдан бош тортгандан кейин айрим «Толибон» вакиллари
Афғонистон хавфсизлик кучларига қарши ҳужумларни қайта бошлашни эълон қилишди.