АНДИЖОНДА ҲАМ ТЎРТ НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ…
Айни пайтда Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 97 нафар коронавирусга чалинган бемордан тўрт нафари соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Шундай қилиб, эндиликда Тошкент шаҳри, Хоразм, Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона сафида Андижон вилоятида ҳам коронавирусга чалинган беморлар тузалишни бошлади.
Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган муолажалар натижасида дарддан тўлиқ фориғ бўлди.