НАМАНГАНДА 20 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УЛАР ОРАСИДА 5 ЁШЛИ БОЛА ҲАМ БОР…
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида бугун коронавирус инфекциясига чалинган яна 20 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси Наманган шаҳридан бўлиб, 19 нафари — коронавирус беморлари билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган, 1 нафари эса — Туркиядан келган. Беморларнинг 7 нафари эркак, 13 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.