СЎНГГИ 24 СОАТДА АФҒОНИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ РЕКОРД ДАРАЖАНИ ҚАЙД ЭТДИ…
Расмий маълумотларга қараганда, Афғонистонда сўнгги бир кеча-кундузнинг ўзида жами 748 киши коронавирус юқтиргани аниқланган. Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони эса бу мамлакатда 22 минг 890 нафарни ташкил этмоқда. Коронавирусдан шу кунга қадар Афғонистонда 426 киши ўлим топди. 3326 киши тузалиб касалхоналарни тарк этди.