КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…
Дунёда коронавирусдан касалланганлар 8 миллиондан ошди, 435 000 киши вафот этди.
Жанубий Кореяда инфекциянинг навбатдаги эпидемияси бошланмоқда, шу кетишда июль ойида бир кунда 800 киши вирусга чалинади.
Кейинги ҳафтадан АҚШ ва Хитой ўртасида авиақатновлар тикланади.
23 июндан БАА аҳолисига саёҳат қилишга рухсат берилади.
Пекинда спорт ва кўнгилочар объектлар ёпилди. Хавф гуруҳидаги фуқаролар шаҳарни тарк эта олмайди.