Добавить новость
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Тўрт юз еврога сотилмаган ўзбек гилами

Хумор опа навбатдаги гиламини тўқиб тугатди. Уни меҳр билан силади. Ўз ишидан ўзи мамнун бўлиб, уни ташқарига олиб чиқди. Гиламга ёпишган майда ип, жунларни олиб ташлаш учун сим дорга ёйди ва авайлаб тозалади. Сўнгра боядан бери қайнаётган чойига қараш учун ўчоққа қараб юрди. Шу пайт дарвоза очилиб ўғли Бобур кўринди. Ортида яна кимдир бор.

— Она, меҳмон олиб келяпман, — деди у ҳовлиқиб.

— Келаверсин, болам, «Меҳмон — атойи Худо», дейишган.

Меҳмонлар икки киши экан. Ғалати кийимлар кийишган, бошида шапка. Орқаларида латта тўрва. «Шаҳарликка ўхшайди», — хаёлига келди опанинг. Опа чой дамлади. Ўғли меҳмонларни сўрига таклиф қилиб, дастурхон ёзди. Ошхонадан мева, мураббо келтирди.

— Она, сайёҳлар экан. Германиядан, — деди ўғли.

— Шунча узоқдан келишибди-я, — ҳайрати ошди опанинг.

— Улар тарихий жойларни ўрганишаркан, — тушунтирди ўғли. — Харитасида бизнинг қишлоқ, мақбаралар бор экан.

Бобур уларга немис тилида нималарнидир гапириб, дастурхонга таклиф қилди. Сайёҳлар йўл юриб очиқишган, шекилли, иссиққина нон билан тамадди қила бошлашди. Айниқса, гилос мураббо уларга ёқди. Бир-бирига маъқуллашиб, тановул қилишди. Бири эркак, иккинчиси ёшгина аёл. «Эр-хотинга ўхшашади», — ўйлади опа. Шу пайт меҳмон аёлнинг кўзи симга осилган гиламга тушди. Эрига шоша-пиша бир нарсани тушунтира бошлади.

Эри гиламга диққат билан қаради. Кейин Бобурга немис тилида нимадир деди. Бобур «хўп» дегандай маъқуллади. Онасига бир қараб қўйди.

— Она, уларга гиламингиз ёқиб қолибди. Худди шундай гиламни қандайдир китобда кўришган экан. Сотиб олишмоқчи.

— Йўқ, — деди Хумор опа. — Сотолмайман.

Ўзини Кира деб таништирган аёл эрига тез-тез гапира бошлади. Эри чўнтагини кавлаб, қандайдир қоғоз чиқарди. «Ўзларининг пули, шекилли», дея фикрлади опа. Пулни кўриб, ўғлининг кўзлари катталашиб кетди.

— Она, улар икки юз евро берамиз, дейишяпти.

Бобурнинг гап оҳангидан «Сотиш керак» деган фикрни уққан опа бош чайқади:

— Болам, хафа бўлишмасин, гилам сотилмайди.

Меҳмонлар ўрнидан қўзғалиб, дарвоза томон юришди. Шунда ҳам сайёҳ аёлнинг икки кўзи гиламда эди. У сим дорга яқинлашиб, қўллари билан гиламни қайта-қайта силаб кўрди. Ўз тилида шивирлаб гапирди. Айланиб томоша қилди. Суратга олди. Сўнг истар-истамас кўча томонга юрди. Дарвоза олдида эр-хотин яна маслаҳатлашишди. Эркак сайёҳ Бобурга энди тўртта бармоғини кўрсатди. Бобур онасига бир қараб, яна «Йўқ», деди.

Сайёҳлар кетгач, Бобур анча вақт сўрида ўтириб, ниманидир ўйлади. Хумор опа ўғлининг ранжиганини сезиб, унинг ёнига келиб ўтирди.

— Хафа бўлма, болам. Бу гилам пулга сотиладиган эмас.

— Анча пул бермоқчи эди-да. Нақ тўрт юз евро, — дея жилмайди Бобур. — Нимага сотмадингиз, она?

— Болажоним, бунинг боисини кейин биласан. Энди бундай гиламни қайта тўқий олмасам керак. Олмон халқи бундай нарсаларни сувенир, деб сотиб олади, мақтанади. Лекин шундай нарсалар борки, сотилмайди, болам.

Опани хаёл олиб қочди. Ёдида, раҳматли онаси қишлоқнинг чевар гиламчиси эди. Бир сафар тўқиган гиламини отаси шаҳар бозорида бир сигирнинг пулига сотиб келган. Бир қишлик буғдой олиб, баҳоргача етиб олишганди. Қизи улғайгач, онаси уни ёнига олиб, эринмай гилам тўқиш сирларини ўргатди.

— Шошилма, — деганди ўшанда онаси, — гап ип ёки рангида эмас. Унинг қандай маҳсулот бўлиши ўзингга боғлиқ. Олдин ўйла, гиламнинг шакл-шамойилини кўз олдингга келтир. Ипни йигирганингдан кейин рангни танлаб, шундай бўяш керакки, ўзгача бўлсин. Буни юракдан ҳис қилиш керак. Аёллар шошилишади. Ранг тайёрлаётганда қозоннинг тепасида ҳам гап сотишади. Ипни ўзинг бўягин, ўзинг пишир. Нақшларнинг алоҳида товланиб чиқишига эътибор бер. Одамда дид бўлиши зарур. Бу ҳунар ҳар кимга ўргатилмайди. Ўргатилган билан ҳар ким бундай қилолмайди.

Мана шундан буён Хумор опа ўттизга яқин гилам тўқиди.

Қишлоқ аёллари бир йилда тўрт-бешта гилам тайёрлашса, у биттагина тўқийди. Хумор опа гилами тайёр бўлишига қанчалик севинса, қишлоқ аёллари ҳам унга билдирмай, девор оша мўралаб, кутишади. Гилам сим дорга илинган кун бирон нимани баҳона қилиб киришади. Ҳавас билан томоша қилишади.

— Гиламингиз ўзгача-да, — дейишади ҳамсоялари, — биз шунча уринганимиз билан бундай чиройли чиқара олмаймиз.

Бунга жавобан Хумор опа жилмайиб қўяди. Чунки ҳасад қилишмайди, буни билади…

Хумор опа сўлиш олиб, сўрига ўтирди. Ёши ҳам элликка яқинлашиб қолди. Энди ҳунарини кимгадир ўргатиши керак. Лекин ўргатай деса, қизи йўқ. Пешонасида битта шу ўғли, умри узоқ бўлсин.

Балки, келин олса, унга ўргатар? Шу ўй хаёлига келиши билан қишлоқ қизларини кўз олдига келтирди. Ҳеч қайсиси кўнглига ўтирмади. Жияни Собирада ҳам қиз бор, ҳамшираликка ўқийди.

Якшанба куни жияни ниманидир баҳона қилиб, қизини олиб келди. Тайинлаб қўйган, шекилли, қизгина дарров чойнак-пиёлаларни ювиб, ҳовлини йиғиштиришга тушди.

— Шу йил ҳамшираликни тугатади, — деди жияни. — Опам сўратган эди, кўнмадим.

Коса тагида нимкосани англаган Хумор опа индамади.

— Ҳа, ўқиса яхши, оқу қорани танийди, — деб қўя қолди.

Бирон соат гурунг қилиб ўтиришгач, ўзи томон ҳеч қандай ўзгаришни сезмаган жияни «Бора қолай энди», дея қўзғалди.

«Бу қиз ҳамшира бўлса, кунда-кунора дўхтирхонада, хонадонларда юрса, гилам тўқишга вақти бўлармикин?» деган ўй хаёлига келди опанинг.

Шу кўчанинг бошроғидаги Шарофатнинг ҳам қизи бор. Мактабни битирди, шекилли? Шарофатнинг ўзи рўзғорга пишиқ, уй-жойни бадастир қилиб юради. Бир-икки марта борганида ҳовлисини кўриб, мамнун бўлган эди. Бурунгилар: «Арқоғини кўриб, бўзини ол, онасини кўриб, қизини ол», деб бекорга айтишмаган. Бугунги ишни эртага қолдиришни хуш кўрмайдиган опа Шарофатникига отланди. Секин дарвоза ташқарисига разм солди. Чақириб киргач, ичкарини кузатди. Ҳаммаёқ топ-тоза. Сув сепилган, гул-райҳонлар ўсиб турибди.

— Келинг, Хумор опа, — дея жилмайиб қарши олди мезбон.

Опани сўрига таклиф қилди. Қизи салом бериб, чой олиб келди-да, яна ўз юмушига уринди. «Мол-ҳолга қараши яхши, иши тоза экан», ўйлади опа. Узумдан чўқилаб, чой ичиб гурунг қилишди.

— Товуғим кам, етти-саккизта товуқ олсаммикин, шунга ҳамсояларни қараб юрибман, — узоқдан гап бошлади Хумор опа.

— Фотима опанинг жўжалари катта бўлиб қолган, — гапни улади Шарофат. — Яна бирон ойда тухумга кириб қолади. Кўрасизми?

Аслида, Хумор опанинг хаёли қизда эди. Бирон жойга чиқиб, қизлар билан гап сотиб ўтирганини кўрмади.

«Шуни келин қиламан!» — жазм қилди опа. Бир-икки Шарофатга қараб олди. Айтсамми-йўқми, деб бир муддат иккиланиб қолди. «Таваккалчининг ёри Худо», деди ўзича.

— Шу… ўзимга шогирд ҳам қидириб юрибман, — синовчан тикилди опа Шарофатга.

— Топдингизми? — жилмайди Шарофат.

— Топгандайман…

Иккаласининг кўзи бир лаҳза тўқнашди. Шарофат кўзини олиб қочди. Она-да, опа эшикдан киргандаёқ бир нимани сезгандай бўлувди.

— Розимисан? — секингина шивирлаб сўради Хумор опа.

— Опам-эй, яхши кунлар келаверсин-чи…

— Яхши кунлар келади. Ишқилиб, дарвозанг…

— Дарвозамни ҳали ҳеч кимга очганим йўқ.

«Демак, рози. Совчи юбориш керак».

Орадан бир ой ўтиб, Хумор опанинг уйида қарс-бадабанг тўй бўлди. Яхши ният билан қадам босган келиннинг оёғи остига опа ўша сайёҳларга тўрт юз еврога бермаган гиламни тўшади. «Келиним қўйдай ювош бўлсин, деб қўй жунидан тайёрлаганман», деди опа. Ҳамма эшитди. Хотин-халаж «вуй-вуй»лашиб бўйнини чўзиб, чўғдай гиламни томоша қилишди. Шивир-шивир бошланди: «Хумор опанинг гилами хосиятли. У тўшалган хонадон бахтли бўлади».

Онасининг ўшанда гиламни нега сотмаганини Бобур энди тушунгандек бўлди. Унга асраган экан-да онаси! У аёллар орасида мағрур турган онасига қараб, илиқ бир меҳрни туйди. Томоғига бир нарса тиқилгандай бўлди.

Хумор опа келинининг чилласи чиқишини сабр билан кутди.

Кейин уни ёнига олиб, аста-секин гилам тўқиш сирларини ўргата бошлади. Ажаб эмас, қўлидаги ҳунарини шу келини олса! Насиб бўлса, ҳали чиройли гиламлар бу авлодда кўп тўқилади.

Бобораҳмат МУҲАММАДИЕВ

(Самарқанд вилояти Нуробод тумани)

(«Ҳордиқ плюс» газетаси хазинасидан)

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Россия внесла в "стоп-лист" 36 граждан Новой Зеландии

Работу по привлечению врачей в медучреждения проводят в Мытищах

Спортсмены из Химок завоевали золото в турнире по автокроссу

В России напрочь забыли шедевр кино: в СССР этот фильм смотрели семьями

Музыкальные новости

Певица Наталья Самойлова презентовала новый клип «Голос природы»

Валюты ищут равновесие // Юань и рубль балансируют между торговлей и бюджетом

Минское «Динамо» обыграло «Неман» в центральном матче 13-го тура чемпионата Беларуси

Начались съемки сериала “Три сестры” с Ларисой Гузеевой, Павлом Деревянко и Юлией Александровой

Новости России

Спортсмены из Химок завоевали золото в турнире по автокроссу

Все в Сад! Сад Будущего и китайский парк Хуамин

Как отдохнуть дешево и с комфортом: пять направлений для идеального летнего отдыха в России

«Московская техническая школа» повышает эффективность столичных предприятий

Экология в России и мире

Команда Сервисного локомотивного депо «Сольвычегодск» филиала «Северный» ООО «ЛокоТех-Сервис» стала победителем эстафеты ГТО железнодорожных игр «Мы вместе»

Жители Таганрога помогут сделать родной город чище

Продолжая добрые традиции: отель Yalta Intourist подарил праздник воспитанникам подшефного центра

Главный врач клиники "Мегастом", стоматолог Владимир Лосев: в каком возрасте оптимально устанавливать брекеты

Спорт в России и мире

Российские теннисисты подпишут декларацию о нейтралитете для участия в Уимблдоне

Даниил Медведев представил форму, в которой выступит на Уимблдоне

Дарья Касаткина с уверенной победы стартовала на травяном турнире в Истбурне

В Беларуси отреагировали на неожиданное решение Арины Соболенко

Moscow.media

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: Родители 240,5 тыс. детей в Московской области получают единое пособие

В Подмосковье сотрудники Росгвардии задержали гражданина, объявленного в федеральный розыск

Портативный ТСД корпоративного класса Saotron RT-T70

Росгвардейцы обеспечивают охрану правопорядка во время празднования Дня России.







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *