Хушхабар! Хитой вакцинани бошқа давлатларга совға қилади!
Хитой ўзига хос сиёсат юритишга қарор қилди. Энди мамлакат раҳбари бошқа давлатларга бериладиган совғани коронавирус вакцинасига алмаштирди.
Тахминларга кўра, Пекин дунёда геосиёсий мавқеини мустаҳкамламоқчи. Коронавирус вакцинаси Хитойга бошқа давлатлар билан муносабатларни яхшилашга ва Жанубий Хитой денгизидаги AҚШ кучларига қарши қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.
Дунёда ишлаб чиқарилаётган олтита дори воситасининг 3 таси Хитойга тўғри келади — уларнинг барчаси якуний синовлардан ўтмоқда. Россияда расмий равишда рўйхатдан ўтган ягона CОVID-19 вакцинаси мавжуд. Шу муносабат билан нашр мутахассислари Москва каби Хитой ҳам бундай «геосиёсий ютуқ воситасидан» фойдаланишни бошлашини тахмин қилмоқда.
Манба: aniq.uz