Ҳожибой Тожибоевнинг туғилган куни… Интизор Тожибоева кўзида ёш билан отасини эслади
25 август – раҳматли адажонимнинг, Ўзбекистонда ва Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожибой Тожибоевнинг таваллуд топган кунлари. Агар ҳаёт бўлганларида, 65 ёшни қаршилаган бўлар эдилар. Афсуски ёмон дард ўз ишини кўрсатди ва отам бу ёруғ оламни тарк этдилар…
Кўз очиб юмгунча 12 йил бирпасда ўтиб кетди. Биз фарзандлар улғайдик, онамнинг эса сочларига оқ киргандай… Қалбимда армонларим кўп, адажон… Сизнинг овозингизни, концертларингизни деярли ҳамманинг хонадонидан, машинасидан, кўчадан эшитамиз, бир ярамиз янгиланади, бир томондан фахрланиш туйғулари бўлади…
Мен эса санъатни сиз каби актёрлик соҳасида давом эттиришга, фамилиямиз ўчиб кетмаслигига аҳд қилдим ва шу соҳада ишлаяпман. Биз, онам сиз билан доим фахрланиб юрамиз. Сабаби, шундай инсоннинг аёли ва қизларимиз…
Гапларим кўп, йиғи бўғзимга тиқилиб қоляпти… Ўзимга келиб олай… Таваллуд айёмингиз билан, адажоним!..