Индонезия соҳилларида 5,8 балли зилзила содир бўлди
Индонезиянинг Суматра ороли соҳилида 5,8 балли зилзила содир бўлди, деб хабар берди АҚШ Геология хизмати.
Зилзила эпицентри Паданг шаҳридан 226 км шимоли-шарқда ва Индонезиянинг Суматра оролидаги Сунгайпенух шаҳридан 242 км узоқликда 10 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар тўғрисида маълумот берилмаган.