Pepsi логотипида нималар ўзгарди
Pepsi компанияси 125 ёшга тўлди (тасаввур қилинг). Шу муносабат билан компания кеча, 28-март куни ребрендинг эълон қилди.
Бренднинг логотипи, қадоқлари ва умуман, дизайн тизими янгиланди. Бу 15 йилда биринчи ўзгариш. Янги қадоқлар кузда АҚШ бозорида, бутун дунё токчаларида эса 2024-йили чиқиши режалаштирилган.
Янгиланишнинг асосий сабаби – шакарсиз ичимликларни тарғиб қилиш. Шунинг учун ҳам қора ва тўқ рангларга кўп эътибор қаратилган (шакарсиз банка қора рангда бўлгани учун). Хатто Pepsi’нинг асосий ранги бўлган – кўк ранг ҳам энди тўқлаштирилган. Энди кўк ранг электрикдан кўра, ярим-тун(midnight)га яқинроқ.
Янги логотипда PEPSI ёзуви шрифти ўзгариб, катта ҳарфлар билан ёзилган. Ёзув ин-ян белгисининг ўртасига жойлаштирилган, худди 80-йиллардаги каби. Ин-ян белгисининг ўзи ҳам 80-90 йиллар ҳолатига қайтарилган.