Ойда таркибида сув мавжуд бўлган шиша шарлар топилди
Хитойлик олимлар Ой юзасида аввалроқ “Чанъэ-5” космик зонди томонидан тўпланган шиша шарларида сув борлигини аниқлашди.
Мутахассислар шишали шарларни микроскоп ва спектроскоплардан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиш чоғида уларда водород изотоплари мавжуд бўлган сув борлигини аниқлашди. Аввалги тадқиқотлар шарларда кислород бўлиши мумкинлигини кўрсатган эди, шунинг учун тадқиқотчилар водород бу элемент билан бирлашиб, сув ҳосил қилади, деб тахмин қилмоқда.
Сув таҳлили бу суюқлик қуёш шамоли таъсирида ҳосил бўлганини кўрсатди. Қуёш зарраларининг бу оқими Ернинг табиий йўлдошига юлдуз таъсир қилганда юзага тушади. Метеоритлар доимий равишда Ойга тушаётганлиги сабабли, бу шарлар бутун Ой юзаси бўйлаб тарқалган бўлиши мумкинлигини англатади. Улар губка каби сувни шимиб олади. Олимларнинг фикрича, топилмаларда 300 миллиард тоннага яқин сув сақланиши мумкин, дейилади mir24.tv сайтида.