Буркина Фасода террористлар билан отишмада 42 киши ҳалок бўлди
Буркина Фасода террористлар ҳужумида 32 нафар кўнгилли милиционер ва 10 нафар аскар ҳаётдан кўз юмди.
Армия баёнотига кўра, мамлакат шимолида жойлашган Ятенга туманидаги кўнгилли милиция штабига номаълум қуролли шахслар ҳужум қилган.
Ҳужумга жавоб бериш учун минтақага ҳаракат қилган террористлар билан тўқнашувда 10 нафар аскар ва 32 нафар кўнгилли милиция ҳалок бўлган.
Ҳодисада 33 киши тан жароҳати олди, камида 50 нафар террорист йўқ қилинди.