Имомали Раҳмон ҳожиларни танқид остига олди
Хатлон вилоятига ташрифи чоғида Тожикистон президенти умра ва ҳаж зиёратини амалга оширишни “мутаассиблик ва фанатизм” деб атаган.
“Сўнгги пайтларда ҳаж ва кичик ҳаж — умра мамлакатимизнинг айрим ҳудудлари аҳолиси учун мажбурий одатга, ҳаттоки оилавий ва таниш-билишлар ўртасида мусобақага, туризм ва савдо-сотиқ кўринишларидан бирига айланиб кетди”, – деган Имомали Раҳмон.