Финландия НАТОга қўшилиш жараёнини расман якунлади
Финландия НАТОга ҳарбий интеграция тўғрисидаги декларация имзоланганини эълон қилди. Бу ҳақда Финландия мудофаа кучлари маълумот берди.
Декларацияни имзолаш маросими Финландия президенти Саули Ниинистё иштирокида бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, расмий босқич якунига етаётган бўлса-да, НАТО билан ҳарбий интеграция жараён ёпилгандан кейин ҳам узоқ йиллар давом этади.
Аввалроқ Финландия президенти Саули Ниинистё мамлакат Шимолий Атлантика алянси таркибига кириб, ўз тарихида янги даврга қадам қўйганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор финларнинг “тинчликда яшаш ва ўз ватандошларини қатъий ҳимоя қилиш” истаги билан боғлиқ.
Финландия президенти таъкидлашича, давлат Мудофаа вазирлиги мамлакат мудофааси бўйича ишлашни давом эттиради, шунингдек, Шимолий Атлантика алянси билан ўз саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиради. Унинг қўшимча қилишича, НАТОга қўшилиш мамлакатга “келажакка ишонч билан қараш” имконини беради.