10 нафар ходимга ноқулай меҳнат шароитларида ишлагани ва иш юкламасидан ташқари қўшимча иш бажаргани учун 67 млн сўм ундирилди – Омбудсман
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувоҳидовага вилоятдаги Механика шўъба корхонасининг 10 нафар ишчиси мурожаат қилиб, меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлигини маълум қилишган. 15 йилдан буён ушбу корхонада ишлаб келаётган ишчиларнинг ёзишича, у ерда ишчиларга қулай меҳнат шароитлари яратилмаган. Шунингдек, 2022 йил давомида ходимларга иш ҳаққи тўлаш учун ҳисобланган коэффициентлар тўлиқ […]