Си Сзинпин ва Блинкен ўртасидаги учрашув 35 дақиқа давом этган, деб ёзади Тhe Washington Post
Си Сзинпин:
Хитой ва АҚШ қатор масалалар бўйича тараққиёт ва келишувларга эришди, бу жуда яхши.
Хитой АҚШ манфаатларини ҳурмат қилади ва Вашингтонга қарши чиқмоқчи эмас.
Инсониятнинг келажаги ва тақдири Хитой ва Қўшма Штатлар тўғри бирга яшай олишига боғлиқ.
Пекин АҚШ Хитойга нисбатан оқилона позицияни эгаллашига умид қилмоқда.
Блинкен:
Қўшма Штатлар Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламайди ва Хитой билан зиддиятга киришмоқчи эмас.
Қўшма Штатлар совуқ урушга интилмаяпти ва ХХР тизимини ўзгартиришни хоҳламайди.
Блинкен, шунингдек, ХКП Марказий Қўмитасининг Ташқи ишлар комиссияси департаменти раҳбари Ван И билан ҳам учрашди (видео).
Йиғилишда Ван И АҚШни “Хитой таҳдиди” ҳақида гапиришни тўхтатишга чақирди ва Хитой Тайван масаласида ён бермаслигини айтди.
BBC таъкидлашича, АҚШ делегацияси Пекинга ташрифидан катта ютуқларни кутмаган ва шунинг учун ҳам камтарона натижалардан мамнун.