Шафтолининг фойдали хусусиятлари
Шафтоли истеъмол қилиш буйраклар учун фойдалидир. Бу мева буйракдан тош ва қумни қўзғатиб туширишни рағбатлантиради.
Шафтоли ошқозон кислотасини мувозанатлаш ва овқат ҳазм қилиш муаммоларини бартараф этишга қодир. У терининг янгиланишини таъминлайди, уни ультрабинафша нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.
Шафтоли овқатдан кейин камида икки соат ўтгач истеъмол қилиниши керак. Мевани ортиқча истеъмол қилиш ошқозонда ферментацияни келтириб чиқариши мумкин, бу эса ошқозон-ичак касалликларига олиб келади.