Тез қаришнинг янги сабаби топилди
Виржиния университети тиббиёт факультети олимлари қаришни тезлаштирадиган муҳим сабабни топдишди. Сурункали яллиғланишни назорат қилиш узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш имкониятини яратиши мумкин.
Тадқиқотчилар ўз ишлари давомида кексаларда кузатиладиган ва кўплаб ёшга боғлиқ касалликларнинг ривожланишига олиб келадиган сурункали яллиғланиш митохондрияга сигналларни нотўғри узатиш ҳисобида юзага келишини аниқлашди.
Олимлар макрофаглар томонидан кальций истеъмолини кўпайтириш яллиғланиш ва унинг оқибатларини олдини олиши мумкинлигини тахмин қилишди. Макрофаглар тананинг барча органларида, шу жумладан мияда жойлашганлиги сабабли, уларга дори-дармонлар таъсир эттириш ёшга боғлиқ нейродегенератив касалликларни секинлаштиришга ёрдам беради.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу кашфиёт нафақат макрофагларга, балки суяк илигида синтез қилинган бошқа кўплаб турдаги иммун ҳужайраларига ҳам татбиқ этилиши мумкин. Бу шуни англатадики, ушбу ҳужайралар фаолиятини рағбатлантириш орқали қариш таъсирини камайтириш мумкин, деб хабар беради lenta.ru.