Пойтахтдаги айрим кўчалар ёпилади
Тошкентда 2023-йилнинг 31 август кунидан 3 сентябрь кунига қадар Мустақиллик байрамига бағишланган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабати билан:
– Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача (31 август куни соат 10:00 дан 3 сентябрь куни соат 10:00 гача);
– Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий, Ойбек ва Нукус кўчалари бўйлаб, Рим-Католик черковигача (3 сентябрь куни соат 05:00 дан 09:00 гача) ёпилиши сабабли, кўчанинг кўрсатилган қисми орқали ҳаракатланувчи 141, 51, 97, 140, 22, 38, 58, 98, 18, 196, 97, 57, 67, 2, 16, 26, 80, 81, 12-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати чизмада кўрсатилган кўчалар орқали ташкил этилади.