Путин Рамзан Қодировнинг қизини тақдирлади
Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи Айшат Қодировани II даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади.
Ҳужжатга кўра, 24 ёшли Қодирова бир қанча одамлар қатори “миллий маданият ва санъатни ривожлантиришдаги хизматлари, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти учун” тақдирланган.
Айшат Қодирова 2021-йил октябридан буён Чеченистон маданият вазири лавозимида ишлаб келмоқда. Бунгача у бир йил Чеченистон Маданият вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.