Жигар – иммунитет ва асаб тизимини ҳимоя қилади
Жигарда антиоксидантлар, витаминлар, минераллар, Омега-3-6 ёғ кислоталари мавжуд. Улар биргаликда инсон иммунитетини қўллаб-қувватлайди, репродуктив ва гормонал тизимларнинг нормал ишлашига ёрдам беради, шунингдек, тери, юрак ва қон томирларининг саломатлиги учун фойдалидир.
Маҳсулот мия учун ҳам фойдали бўлиб, у асаб тизимини тиклашга ёрдам беради.