Байрам муносабати билан устозлар холидан хабар олинди
Устоз отангдек улуғ деган нақл бор халқимизда. Мажбурий ижро бюроси тизимида самарали меҳнат қилиб, суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилишда муносиб ҳисса қўшиб, бугун оила даврасида, набиралар қуршовида умргузаронлик қилаётган фахрийлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.
“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари ходимлари томонидан соҳада фаолият юритиб, нафақага чиққан фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Уларга бошқарма раҳбариятининг байрам табриги ҳамда эсталик совғалари топширилди.
-Мана шундай фахрийларимизнинг бой тажрибаси бугун ёш ходимларнинг хизмат фаолиятини самарали ташкил этишда, хизмат сифати ва самарадорлигини оширишда ҳамиша зарур,-дейди Бюронинг вилоят бошқармаси кадрлар шўбаси катта инспектори Ш.Рўзиев.
Учрашувларда фахрийлар кўрсатилган рағбат ва эътибордан мамнун эканликларини билдирдилар.
Мажбурий ижро бюросиҚашқадарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати