Эртага Қоҳирада Ғазодаги вазиятга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтади
21-октябрь куни Миср пойтахти Қоҳирада “Яқин Шарқда тинчлик муваффақияти” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.
“Репорт” “Reuters” агентлигига таяниб, учрашувда Фаластин давлати раҳбари Маҳмуд Аббос, Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукри, Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа, олий вакиллар иштирок этгани ҳақида хабар бермоқда. Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Жозеф Боррел, Италия Бош вазири Жорж Мелони, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок, Франсия ташқи ишлар вазири Кетрин Коллан иштирок этади.
Конференция Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси томонидан Ғазо секторидаги кескинликни пасайтириш, Фаластин муаммосига адолатли ечим топиш ва ўт очишни тўхтатишга эришишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, 21-октябрь куни Фаластинга инсонпарварлик ёрдамларини олиб ўтиш ва Мисрнинг Ғазо сектори билан чегарасидаги “Рафаҳ” назорат-ўтказиш пунктидан одамларни эвакуация қилиш учун гуманитар йўлак очилиши кутилмоқда.