«Энг яхши аскарларимиз ва қўмондонларимиз Ғазода» — Герци Халеви
Исроил армияси яна урушнинг янги босқичи ҳақида гапирди.
Исроил армияси бош штаби раҳбари Герци Халеви тўрт дақиқалик видеомурожаатни эълон қилди, унда у фронтдаги вазият ҳақида маълумот берди. У Исроил ҳарбийларининг урушнинг янги босқичи бошлангани ҳақидаги баёнотларини такрорлади.
«Бизнинг кучларимиз ҳозир Ғазо секторида ҳаракат қилмоқда», — деди Ҳалеви ва улар «аниқ ва кучли отишма»га ёрдам берганини қўшимча қилди.
Халеви, Исроил армиясининг “энг яхши аскарлари ва қўмондонлари” ҳозир Ғазода эканини, сўнгги бир неча кун ичида ҳарбийлар “ҲАМАС ташкилоти қўмондонларига зарба беришда ва ўлдиришда давом этганини” таъкидлади.