Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси илк бор Эрон президенти билан учрашди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Эрон президенти Иброҳим Раиси билан 2023 йилнинг март ойида мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар тикланганидан бери илк бор учрашди.
Бу ҳақда Saudia Press агентлиги хабар берди.
Учрашув Ар-Риёдда бўлиб ўтган Араб давлатлари лигаси (ЛАС) ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг навбатдан ташқари қўшма саммити доирасида бўлиб ўтди.
Валиаҳд шаҳзода ва президент ўртасидаги музокаралар тафсилотлари ҳақида маълумот берилмаган.
Ислом Республикаси Президенти маъмурияти раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Муҳаммад Жамшидий Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғида томонлар “Фаластиндаги вазият бўйича муҳим музокаралар олиб боришган” деб ёзди. Унга кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ҳам “Эрон билан алоқаларни мустаҳкамлаш ниятини таъкидлаган”.