«Барселона» Левандовскини сотиб юбормоқчи
«Барселона» ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Роберт Левандовскини сотишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Transfer News Live нашри хабар бермоқда.
2023/2024 йилги мавсумда Левандовски 17 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва шерикларига 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали мутахассислари 35 ёшли польшалик ҳужумчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
«Барселона» айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Ла Лиганинг сўнгги ўйинида Хави шогирдлари «Атлетико Мадрид»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.