Бразилияда ғозлар қамоқхонага қўриқчиликка олинди
Бразилияда қўриқчи итлар ўрнини ғозлар эгаллашди. Қўриқчи итларни ғозлар билан алмаштириш қарори Бразилиядаги қамоқхонада қабул қилинди.
Раҳбариятнинг фикрига кўра, ғозлар яшаш жойларини ҳимоя қилишда самаралироқ ва уларга хизмат кўрсатиш ҳам анча арзон.
Маълум бўлишича, ғозлар ўткир эшитиш қобилиятига эга. Агар маҳбуслар бирор ножўя ҳаракатга қўл уришса қушлар дарҳол баланд овоз билан қичқиришни бошлайдилар, шу билан ахлоқ тузатиш муассасаси қўриқчилари фавқулодда вазият юзага келганини тушунишади.
Ғозларни қўриқчи сифатида ишлатиш амалиёти илк бор Бразилияда 2011 йилда Сан-Паулудаги Собрал қамоқхонаси қўлланган.