Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари энг арзон ва энг кўп сув истеъмол қилади
Ўзбекистон сув таъминоти бўйича дунёнинг 90 та давлати орасида «енг арзон» бешликка кирган. Бир куб. метр сувнинг нархи атиги 0,15 долларни, Тожикистонда 0,1 долларни, Қозоғистонда эса 0,14 долларни ташкил этган.
2020 йил Ўзбекистонда сув истеъмоли киши бошига 1,76 минг куб метрни ташкил қилган. Қозоғистонда 1,31 минг куб метр, Туркманистонда 4,35 минг куб метр, Қирғизистонда эса 1,17 минг куб метр бўлган.
Марказий Осиё давлатлари сувдан жуда катта ҳажмларда фойдаланиши билан ажралиб туради ва сувни тежашга шошилмаяпти, бу эса экологик муаммолар ва танқисликка олиб келади.