Оббо, барибир одам ўлибди-да!..
Обдан мақтагандик. Ҳатто ҳавас ҳам қилгандик. 7,6 балли зилзила бўлади-ю, иморатлар қилт этмайди, деб. Бироқ Япониядаги ер силкиниши, барибир, яхшигина зиён келтирибди. Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Япониянинг Вадзима шаҳрида 15 киши, Судзуда 6 та, Нанао шаҳрида 5 та ва яна иккита одам Анамидзуда, шунингдек, Хакуе ва Сикеда биттадан инсон нобуд бўлган. Бундан ташқари, 200 та уй ёнган ва 100 дан зиёд аҳоли уйлари қулаб тушган…
Албатта, бу шунча катта балли зилзила учун жуда кам йўқотиш. Аммо, барибир, йўқотиш-да…