Франция Нигердаги элчихонасини вақтинча ёпди
Франция Нигер пойтахти Ниамейдаги элчихонасини ёпди ва у кейинги огоҳлантиришгача ёпиқ қолади.
Бу ҳақда Франция элчихонаси коммюникесида айтилган.
«Франциянинг Нигердаги элчихонаси кейинги кўрсатмаларга қадар ёпиқ», – дея таъкидлайди матбуот хизмати.
Элчихона Париждан фаолиятини давом эттиради. Дипломатлар Африка давлатида бўлган Франция фуқаролари, шунингдек, гуманитар соҳада фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари билан алоқани сақлаб қолади.