Нью-Йоркда кучли портлашлар рўй берди
Нью-Йоркнинг Манҳэттен ҳудудидаги Рузвелт ороли яқинида портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, портлашлар натижасида “бинолар силкинган ва ер қимирлаши сезилган”. Айни дамда ҳудуд бўйлаб вертолётлар учмоқда.