АҚШ давлат қарзи рекорд даражага етди
Америка Молия вазирлиги маълумотларига кўра, қарздорлик $34,001 трлнга етди. 2023 йил кузининг бошида бу кўрсаткич $33 трлнни ташкил қилган эди.
Мутахассисларнинг фикрича, Вашингтон бундай йирик давлат қарзига хизмат кўрсатиш учун бюджет даромадларининг учдан бир қисмини йўқотиши мумкин.