2024 йилда қуёш электр станцияларининг умумий қуввати 2,6 ГВтга етказилади
Бу ҳақда президент ўтказган йиғилишда айтиб ўтилди.
Шунингдек, шамол электр станциялари қувватини 900 МВтга етказиш ва 400 МВтлик энергия сақлаш қурилмаларини ишга тушириш режалаштирилган.
Ҳозирда Саудия Арабистони, БАА, Хитой, Франция ва Швейцария билан “яшил” станциялар ва энергия сақлаш тизимларини очиш бўйича 12 та лойиҳа давом этмоқда.