Совуқдан роса бир ёқли бўлишаяпти!
Бундай бўлишини сира кутишмаганди. Чунки бошқа йилларда сира бунақа, яъни – 33 градус совуқ бўлмаган-да. Шунинг учун улар аввалига довдираб қолишди. Сўнг уйларига югуриб киришиб, нимаики иссиқлик тарқатса, ҳаммасини ёқишди. Бу, албатта, Финландияда яшовчиларнинг бошпанаси борлари. Қолганлари эса вокзалларга, катта-катта ресторан ва супермаркетларга ўзларини уришди. Одамлар шундай амаллар билан жон сақлашди, бироқ мамлакатдаги 31 фоиз поезд тақатақ тўхтади. Чунки улар бунақанги совуқларда ҳаракатланишга мўлжалланмаган экан…