CNN Travel Ўзбекистонни 2024 йилда саёҳат учун энг яхши мамлакатлар сафига қўшди
CNN Travel нашри талқинига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 24 та жойдан бирига айланди.
Пандемиядан олдин Ўзбекистон мамлакатни жаҳон миқёсидаги сайёҳлик масканига айлантиришга қаратилган бир қатор улкан ислоҳотлар туфайли саёҳатлар бўйича навбатдаги йирик ҳудудга айланишга тайёр эди. Ва ниҳоят, бунинг вақти келди.
дея Ўзбекистон ҳақида изоҳ берган мақола муаллифи.