Тўрт нафар ўзбек боксчиси WBA рейтингида 1-ўринга чиқди
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) декабрь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.
Ушбу рейтингдан 7 нафар боксчимиз ўрин олган.
Ҳозирда уларнинг 4 нафари ўз вазнларида пешқадамлик қилмоқда:
Ҳасанбой Дўсматов – (минимал вазн) 2-ўрин;
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) 1-ўрин;
Отабек Холматов (ярим енгил вазн) – 1-ўрин;
Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) – 8-ўрин (ўтган ойда 7-ўринда эди);
Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) – 1-ўрин;
Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) – 1-ўрин;
Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) – 6-ўрин.