CNN: АҚШ Қатар билан Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий ҳаво базасидан фойдаланиш бўйича келишувни яна 10 йилга узайтирди
Америка Қўшма Штатлари Қатар билан Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий ҳаво базасидан фойдаланиш бўйича келишувни яна 10 йилга узайтирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Тегишли маълумотни телеканалга Пентагоннинг уч вакили ва исми ошкор этилмаган бир амалдор тасдиқлади. Материалда қайд этилишича, Қатар пойтахти Доҳанинг жануби-ғарбидаги чўлда жойлашган Ал-Удейд авиабазаси 10 мингдан ортиқ ҳарбийни жойлаштириш мумкин бўлган АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий объекти ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур ҳарбий ҳаво базасида Қатар ва Буюк Британия ҳаво кучлари контингентини ҳам жойлаштирилган.