Ўзбекистондаги яна 4 та аэропортда “tax free” офислари очилди
Бунгача Тошкент, Бухоро, Урганч, Самарқанд, Фарғона халқаро аэропортларида шундай офислар бор эди.
Бугун эса Нукус, Қарши, Термиз ҳамда Навоий халқаро аэропортларида “tax free” офислари иш бошлади.
Ўтган йили чет элликлар Ўзбекистонда айрим турдаги товарларни сотиб олганда ҚҚС суммаси қайтарилиши бўйича “tax free” тизими жорий этилганди.