Путин Россия ва КХДР ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари билан учрашди
16 январь куни Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Москвада музокара ўтказган Россия ва КХДР ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Сергей Лавров ва Цой Сон Хи билан учрашди.
“Россия президенти Владимир Путин Кремлда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Цой Сон Хини қабул қилди”, — деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Вазирлар Путинга эришилган келишувлар ҳақида маълумот беришди, дея қўшимча қилди у.